Дунёнинг
7 мўжизаси
Нил дарёси ғарбидаги Гиза шаҳрида 4-Династия пайтида (эр.ав. 2575-2467 й.) қурилган. Энг эски 7 мўжизадан фақатгима Миср эҳромлари шу пайтгача деярли зарарланмасдан сақланиб қолган. Эҳромлардан энг катта - Қирол Ҳуфу, ёки катта Пирамида деб аталади. Унинг эгаллаган майдони 4.8 гектар (12 акр)ни ташкил этади. Қадимги юнон тарихчиси Геродотнинг ёзишича, эҳромлар учун 10 йил жой ҳозирлашган, қирол қабри жойлашган эҳромни тиклаш учун 20 йил давомида 100000 дан ортиқ қул ишлатилган.
2. Бобил осма боғлари
Қирол Небучаднеззар II томонидан эр.ав. тахминан 600 йилда барпо этилган. Бобил
осма боғлари тоғга айвон усулида қурилган. Қадимги тарихчиларнинг хабар
беришича, ўша пайтларда Бобил буюк давлат бўлиб, ўзининг деворлари, сарой, қаср
ва даҳмалари билан машҳур бўлган. Осма боғлар устун қилиб юқорига кўтарилган
бирнеча айвонлардан ташкил топган. Уларнинг баландлиги 24 метрдан 90 метргача
етган. Дарахтлар ва гуллар айвон устида ўсган ва улар Фурот дарёси суви билан
суғорилган. Археологлар Фурот дарёси бўйларидан осма боғларга тегишли деб
тахмин қилинаётган деворларни топишган.
3. Артемида ибодатхонаси
Кичик Осиёда жойлашган бу ибодатхона эр.ав. 356 йилда қурилган. Артемида қадимги Римда Диана номи билан машҳур бўлиб, ов илоҳаси бўлган. Ушбу илоҳа шарафига Эфесда (ҳозирда Туркияда) эр.ав. 6 асрда ибодатхона қурилиб, ёниб кетгандан кейин эр.ав. 356 йилда қайта тикланади. Археологларнинг айтишича, ибодатхона узунасига 104 метр, ёнмачасига 50 метрни ташкил этган. Унинг тош устунлари эса 18 метрдан баланд бўлган. Ибодатхона Готлар томонидан 262 йили яксон қилинган. Милоддан аввалги 356-йилда Герострат деган кимса ном чиқариш мақсадида ибодатхонага ўт қўяди. Лекин унинг номи тарихда бемаъни ваҳшийлик рамзи бўлиб қолди.
4. Галикарнас даҳмаси
Эрамиздан аввалги 353 йили вафот этган Кариа қироли Маусолусга атаб мармардан ишланган бу даҳма Кичик Осиёда жойлашган. Галикарнас даҳмаси ҳозирда Туркиянинг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, уни қиролича Артемисия эри ва акаси шарафига қурдирган. Кучли зилзила туфайли даҳма бузилиб кетган ва кейинчалик ундан қурилиш материаллари сифатида фойдаланилган. Ҳозирда даҳмадан фақатгина баъзи фрагментлар сақланиб қолган, холос.
5. Зевс ҳайкали
5. Зевс ҳайкали
Эрамиздан аввалги 5 асрда юнон ҳайкалтароши Фидий томонидан ясалган. Бу ҳайкал Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Олимп тоғидаги Зевс ибодатхонасининг марказида бўлган. Бу ҳайкалтарош Фидийнинг шедеври эди. Юнон худолари қироли Зевснинг ўтирган ҳайкали 12 метрни ташкил қилган ва қалай ва олтиндан ишланган. Эрамизнинг 6 асрида юз берган кучли зилзила ва кейинчалик Константинополнинг ёқиб юборилиши оқибатида бузилиб кетган. Афсуски, бу ҳайкал ҳам бизгача етиб келмаган: ёнғин вақтида батамом вайрон бўлган. Ҳозирги вақтда тарихчилар юнон йилномачилари ёзиб қолдирган маълумотлар асосида Зевс ҳайкалини тасвирлаб бермоқдалар.
6. Родосдаги ҳайкал
Қадимги юнонларнинг қуёш худоси Гелиоснинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали эр.ав. тахминан 280 йилда қурилган. Родос қўтиғига киришни қўриқлайдиган бу ҳайкал Кичик Осиё қирғоқларидаги грек оролларидан бирида жойлашган. Афсонага кўра ушбу ҳайкал 32 метр баландликни ташкил этган. Эр.ав. 224 йилдаги зилзила ҳайкални яксон қилган. Ривоятларга қараганда, Родос ороли дастлаб денгиз остида экан, уни ёруғликка Қуёш худоси Гелиос олиб чиққан эмиш. Шу сабабли Родос оролини Гелиос ороли деб ҳам атайдилар.
7. Искандария маёғи
Мисрнинг Искандария шаҳри яқинида жойлашган қадимий маёқ. Ушбу маёқ Птолемй ИИ даврида, эр.ав. тахминан 280 йилда қурилган бўлиб, баландлиги 134 метрни (40 қавақтли бино баландлиги билан тенг) ташкил этган. Унинг энг баланд қисмига олов ёқиб қўйиларди, бу эса денгизчиларнинг манзилни тез топиб олишлари учун қулай бўларди. 955 йилда рўй берган бўрон ва зилзила оқибатида маёқ қанча зарар топди, 14 асргача эса зилзила оқибатида умуман бузилиб кетди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий